Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ажрлари Оллоҳга ҳавола. Бу дунё жазолайдиган жой эмас». Яна шундай ижтиҳодлардан бири Умар ибн Хаттобнинг ижтиҳоди бўлиб, у киши айтдиларки: «Отанинг отаси ҳақида ўз раъйим билан ҳукм қиламан». Яъни насслардан тушунган раъйим билан ҳукм қиламан, демоқчи бўлдилар. Шундай ижтиҳодлардан яна бири Умарнинг даврида мерос муаммосининг ечилишидир. У муаммо шундан иборат: бир аёл вафот этиб, унинг эри, онаси, она бир икки иниси ва она бир, ота бир икки иниси қолди. Аввал Умар р.а. она бир иниларга учдан бирни бермоқчи бўлган эди, ота бир, она бир иниларга ҳеч нима қолмади. Шунда ота бир, она бир инилар: «Бизнинг отамиз Ҳимор (бир ривоятда Ҳажар дейилган), деб ҳисобла, биз бир онадан эмасмизми?» дедилар. Шунда Умар р.а. аввалги раъйдан қайтдилар ва иниларнинг ҳаммасига мероснинг учдан бирини тақсимлаб бердилар. Аммо баъзи саҳобалар бундай масалани бошқача ҳал қилган эдилар. Улар худди Умар каби ва ҳукмда очиқ баён қилинганидек, мероснинг ярмини эрга, олтидан бирини онасига бердилар. Она бир ота бошқа иниларга эса, учдан бирини беришди. Аммо ота бир она бир инилар ҳеч нарса олмадилар. Умар р.а. шу ҳусусда она бир иниларни ҳам, ота бир ва она бир иниларни ҳам ўз ичига олади деб тушундилар. Чунки уларнинг оналари бир. Ота бир иниларга ҳеч нарса қолмаган тақдирда ҳам, уларнинг оналари битталиги эътибори билан, ўз улушларини оладилар. Аммо бошқа саҳобалар бу борада бошқача ижтиҳод қилдилар. Яъни оятни бошқача тушундилар. Яна шундай ижтиҳодлардан бир мисол: «Самра яҳудий савдогарлардан ушр ўрнига ароқ олиб, уни сирка қилиб сотганлиги ҳақидаги хабар Умарга етиб борган пайтда у айтдики: «Оллоҳ Самрани ҳалок қилсин! У Расулуллоҳ с.а.в.нинг гапларини эшитмаганмикин? Расулуллоҳ с.а.в. айтган эдилар: «Оллоҳ яҳудларни лаънатлади. Чунки уларга чарви ёғ ҳаром қилинган эди, улар эса чарви ёғни сотиб пулини едилар». Умар бу ўринда ароқни ёғга қиёслади ва ароқнинг ҳаром қилиниши унинг пули ҳам ҳаромлигини билдирди. Шундай ижтиҳодлардан яна бири Алий р.а.нинг ароқ ичишнинг жазоси ҳақидаги сўзидир. У киши айтдиларки: «Ким ароқ ичса, ўйламасдан бўлар-бўлмас гапларни гапиради. Кимки бўлар-бўлмас гапларни гапирса, туҳмат қилади. Шунинг учун ароқ ичган кишининг жазоси туҳмат қилган кишининг жазоси билан бир хил, деб ўйлайман». Бу ароқ ичишни туҳмат қилишга қиёслашдир, чунки ароқ ичишдан туҳмат келиб чиқиши мумкин деб ҳисобланади. Шариат бир нарсани гумон қилса, уни шу нарсанинг ўзидек баҳолайди. Бу худди уйқу таҳоратни бузувчи нарсалар қаторига киритилгани каби ёки идданинг (эр ўз хотинини талоқ қўйганидан сўнг хотин бошқа эрга турмушга чиқишига рухсат бўладиган муддат) вожиблигида эр-хотиннинг қўшилишини бачадонда ҳомила бўлиш муддати деб ҳисобланишига ўхшашдир. Буларнинг барчаси саҳобалар томонидан қилинган ижтиҳодлар ва уларнинг ижтиҳодга бўлган ижмосидир.

 

Бир ҳукмни шу ҳукм татбиқ этиладиган бошқа масалаларга қўллаш ижтиҳод эмас, балки шаръий ҳукмни тушунишдир. Чунки ижтиҳод нассдан (Қуръон ва Суннатдан), яъни унинг мантиқидан ёки унинг мафҳумидан (ундан тушуниб олинган зеҳний маънодан), ёки унинг далолатидан ёхуд нассда келган

 

140-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260